Ойналар тозалиги учун олти маслаҳат

0

Яқин кунларда об-ҳаво исиб кетади, демак, ойналарни ювишга киришиш пайти ҳам етиб келди. Бу жуда ҳам осон иш эмас. Аммо бир қарашдагина шундай туюлади.

Нимани ва қандай бажариш кераклигини билсангиз, ойнани ювиш ҳеч қандай меҳнат талаб қилмайди. Бунинг учун эса мана буларни билсангиз кифоя:

1. Дераза — бу ойна эмас!

Ойна ҳақиқатан ҳам, топ-тоза бўлиши учун унинг рамкасини, айнан ҳар бир бурчаги ва тирқишини ҳам унутмаслик керак. Дераза — бу фақат ойна дегани эмас. Деразанинг ичидаги пана жойларида катта миқдорда чанг тўпланади. Бу жуда хавфли ва ундан имкон қадар тезроқ қутулиш керак.

2. Қуёшдан сақланиш

Ойналарни қуёш чиққан об-ҳавода ювиш яхши ғоя эмас, албатта. Буни ташқарида булутли об-ҳаво бўлган пайтда амалга оширган маъқул. Чунки қуёш нурлари ва ҳавонинг юқори ҳарорати спрейнинг жуда тез қуриб қолишига сабаб бўлади. Қуриб қолаётган спрей эса ўзидан
кейин из қолдиради.

3. «Беш» принципи

Деразани тўғри ва сифатли ювиш учун уйда атиги бешта нарса бўлиши керак. Буларга латта, ошхона губкаси, микрофибра мато бўлаги, ойна артувчи мослама ва исталган ишқорли восита киради. Санаб ўтилганларнинг ўзи, кифоя.

4. Ойна
артувчи мослама

Кўпчилик ойналарни тозалаш учун латта ва эски газеталардан фойдаланади. Аслида эса бу энг тежамкор усул эмас. Бунинг ўрнига ойна артувчи мосламани сотиб олиш анча самаралироқ. Ҳар қалай, уйингизда атиги бир дона дераза эмасдир, ахир.

5. Излар
қаердан пайдо бўлади?

Ойнада излар уч хил бўлади: кир яхши ювилмаган, ювиш воситаси яхшилаб ювиб ташланмаган (шошилишда қуритмай туриб, артиб ташланган), ойнани охирги артилиши ҳўл микрофибра мато бўлаги билан артилган.

6. Шошилиш
керак
эмас

Деразани тўғри ювиш ромдан бошланади. Кейин барча резинка ва дастаклари ювилиши керак. Шуларнинг ҳаммаси бажарилиб бўлгандан кейингина ойнани ювишга ўтилади. Бундан ташқари, ромларни 2-3 марта ювган афзалроқ, чунки улар йиллар ўтган сайин кўпроқ ифлосланиб боради. Агар қўл остингизда ойна ювиш учун махсус восита бўлмаса, идиш ювиш воситасини ишлатса ҳам бўлади.

Ойнанинг ўзи билан ишлаётган пайтда унинг бутун юзаси бўйлаб губкани бостириб юргизиш лозим. Шунингдек, яхшилаб ювиб ташланмаган тозалаш воситаси ҳам из қолишига сабабчи бўлиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Ҳамма нарса тўғри ва сифат билан бажарилгандан кейин уни қуритиб сайқаллаш қолади, холос. Ана энди, ҳормасинлар, бекажон!

Комила МУҲИДДИНОВА тайёрлади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: