Роналдо: «Неймар? «Реал»да фақат энг яхши футболчилар ўйнайди»

0

«Барселона» ва «Реал»нинг собиқ футболчиси Роналдо «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг мадридлар сафига ўтиши ҳақида фикр билдирди.

«Реал» билан яхши муносабатларимиз сақланиб қолган. Шундайки, бу жамоада дунёнинг энг яхшилари ўйнайди. Агар «Реал»нинг Неймарга қизиқиши миш-миш бўлмаса, у қироллик клубида ўйнашга муносиб», – дейди Роналду.

Роналдо ФИФА талқини бўйича уч марта йил ўйинчиси, икки карра «Олтин тўп» соҳиби, «Олтин бутса» ҳисобланади. World Soccer журналининг энг буюк 100 футболчи рўйхатига кирган (13-ўрин).

Манба: stadion.uz