Таъсирчан тери учун қоидалар

0

Юз териси таъсирчан бўлиб қолганда ушбу қоидаларга қатъий амал қилиши керак:

* ухлашдан аввал юзни, албатта, макияждан буткул тозаланг;

* юз учун фойдаланиладиган косметик воситалар сифатли ва аллергия бермайдиган, аллергияга қарши тест қилинган, спирт қўлланилмаган бўлиши керак;

* таъсирчан юз терисини водопровод суви билан ювмаслик керак. Махсус юмшатилган, турли хил дамламалар, ҳеч бўлмаганда қайнатиб, совитилган сувдан фойдаланиш лозим. Сувни уй шароитида ҳам юмшатиш мумкин. Бунда 1 литр сувга 1 чой қошиқ ичимлик содаси солинади.

* Юз кремлари таркибида цитрус мевалар, эфир ва ҳидли ёғ компонентлари бўлмаслиги керак. Чунки бу воситалар юзнинг аллергик хусусиятини кучайтириши мумкин.

* Таъсирчан тери учун скраблар, плёнка ниқоблар мумкин эмас. Шунингдек, календула, розмарин, сандал ёғларидан тайёрланган спрей, тоник ва кремлар ҳам тавсия этилмайди.

* Тунги крем таркибида эса табиий ёғлар мавжуд бўлиши шарт. Улар юздаги намликни сақлаб, терини тинчлантиради.

* Агар юзим ва танамнинг териси ўз кўркамлигини йўқотмасин, десангиз, ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта юзингизга витаминли сабзавотлардан ниқоб тортинг.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: