Тошкентдаги Бўзсув каналидан аёл кишининг жасади топилди!

0

14 май куни Юнусобод тумани “ЎзбекГидроэнерго-1” ҳудудидан оқиб ўтувчи Юқори Бўзсув канали ёқасидан аёл кишининг жасади топилгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ га таяниб Uznews маълумот бермоқда.

Унинг белгилари сифатида қуйидагилар тақдим қилинган: – ёши тахминан 25-30, бўйи – 167-169 см. Алоҳида белгилари йўқ. Тананинг бўйнидан қора тасмали учбурчак шаклдаги ёрқин кулранг клон темир тақинчоқ; қизил бантикли мато заколка (резина); қўлида эса бинафша рангли маникюр аниқланган.

 

Ушбу белгилар таниш бўлганлардан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “102” рақамига қўнғироқ қилишларини ёки яқин атрофдаги ИИБга хабар беришлари сўралмоқда.