Украина ҳукумат раҳбарлари 2018 йили Россияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати матчларини телеканаллар орқали намойиш этишни тақиқлаб қўйди…

0

 

Худди шу мавзудаги қонун лойиҳасини «Радикал» ва «Ўз-ўзига ёрдам» партияларидан Олий Рада депутати сифатида фаолият юритаётган шахслар кенг жамоатчиликка тақдим этган.

Лойиҳа муаллифларининг фикрича, бу тақиқлов Украинада агрессор давлат сифатида тан олинган Россия учун мактаб вазифасини ўтаркан.

Бу мамлакатдаги миллий жамоатчилик телеканали раҳбарияти ҳам Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатини намойиш этмасликларини таъкидлаган. Украина давлат чегара қўшинлари эса украинликларни Россияга футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун бормасликка чақирганди.

Украина футбол федерацияси ҳам жаҳон чемпионатига чипталар сотиб олишдан бош тортди. Улар футбол бўйича жаҳон чемпионати финал баҳсларини ёритадиган журналистлар аккредитация қилинмаслиги ҳақида хабар беришга ҳам улгуришди.

Украина миллий жамоатчилик телеканали раҳбари Зураб Аласаниянинг айтишига кўра, ФИФА билан қандайдир йўлларини топиб матчларни эфирга узатиш имкони қидириб кўрилиши мумкин экан. Ваҳоланки, футбол матчларини намойиш этишдан бош тортгани учун ФИФА тарафидан телеканал катта миқдордаги жаримага маҳкум этилиши тайин.

Эслатиб ўтамиз, Украина 2013 йили бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати матчларини телеканаллар орқали эфирга узатиш учун жами 7, 6 миллион доллар маблағ ажратганди.

ИТАР ТАСС

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here