Украинадаги радикаллар оммавий тарзда лўлилар таборларини ёқиб, ўзларини қийноққа солишмоқда…

0

 

Хўш, радикалларга лўлилар нима ёмонлик қилди? Нима учун улар айнан лўлиларнинг таборини ёқишмоқда? Мақсад нима? Бу саволларга ҳеч ким жавоб беришни истамайди. Радикаллар ёнғин содир этгач, уйларидан жонҳолатда дуч келган томонга қочиш пайига тушган лўлиларни тутиб, қийноққа солишни одат қилишган. Бу уларга лаззат бахш этармиш.

Мана, масалан, яқинда улар Львов яқинидаги худди шундай лўлилар яшайдиган таборнинг кулини кўкка совуришди. Ўзларининг айтишича, лўлиларнинг келиб чиқиши агрессор давлат ҳисобланмиш Россиядан экан. Шу сабабли радикаллар Украина, Қрим учун шафқатсиз ўч олишмоқда экан.

Ачинарлиси, уларни на полиция, на ҳукумат раҳбарлари тўхтатиб қолмоқда. Барча гўё кўрмагандай сукут сақламоқда.

Тўғри, радикал гуруҳлар фақат лўлилар билан чекланиб қолишмаяпти. Киевда ҳам бир неча нуфузли биноларга ўт қўйишган. Ўшанда уларнинг аксариятини полициячилар тутиб, прокуратура жиноий иш қўзғатган. Лекин суд жараёни бошланди дегунча радикалларнинг тарафдорлари суд биносига ҳам ўт қўйишди. Шундан бери Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари радикаллар билан очиқ «жанг» қилишдан тийилибди.

Тонмаймиз, Украинадаги инсон ҳуқуқлари бўйича расмий вакила ҳисобланган Людмила Денисова Львовдаги лўлилар таборига ўт қўйганларни топиб, албатта жиноий жавобгарликка тортилишини айтган. Афсуски, ҳеч нарса ўзгармади. Радикалларни ҳатто қидириб ҳам кўришмаган.

Дарья Чередник, радио Sputnik

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here