Улкан астероид максимал даражада Ерга яқинлашади

0

Жорий йилнинг 15 майида ўлчами 60 дан 130 метргача бўлган 2010 WC9 астероиди Ердан хавфсиз масофадан учиб ўтади, дея хабар беради kazinform.

Унинг парвози сайёрамизга максимал даражада яқинликда кечади.

Астроном олимлар WC9 астероидини илк бор 2010 йил 30 ноябрда аниқлаган ва 10 декабрга қадар уни кузатиб туришган.

Орадан 8 йил ўтиб, яъни жорий йилнинг 8 май куни олимлар самода астероид аниқлади ва уни ZJ99C60 дея номлади. Кузатувлар жараёнида ZJ99C60 аслида 2010 WC9 астероид эканлиги маълум бўлди.

Астероиднинг сайёрамизга яқинлашиш масофаси 203453 километрни, яъни Ер ва Ой орасидаги масофанинг 0,53 қисмини ташкил этади.

Jet Propulsion Laboratory NASA тахминича кейинги сафар 2010 WC9 астероиди 300 йилдан сўнг Ерга шундай масофада яқинлашади.

Олимларнинг таъкидлашича,катта хавф туғдирувчи астероидларни ердаги телескоплар орқали кўриш имконсиз бўлиб қолмоқда. Тадқиқотчилар Ер атрофидаги объектларни бир нечта обсерваторияларда аниқланган маълумотларни таҳлил қилгач шу хулосага келди.

 

manba: uza

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: