5-синф ўқувчисининг заҳарланишдан вафот этгани тасдиқланди

0

«Uznews.uz» мухбири Юнусобод туманидаги Шаҳар 1-сонли болалар клиник шифохонасида бўлди ҳамда 5-синф ўқувчиси вафот этгани ортидан журналситик суриштирув олиб борди.
Хабар ортидан интернет нашр ижодкорлари Юнусобод тумани ҳудудида жойлаган Шаҳар 1-сон клиник болалар шифохонасига ташриф буюришди.

Шифохонанинг бош шифокори муовини Гавҳар Агзамходжаева бу воқеадан хабари борлигини айтиб қўйидагилар ҳақида маълумот берди. – “Ростдан ҳам сиз айтаётган ҳолатдан хабаримиз бор, қизалоқ шифохонага тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган ҳамда шифокорларимиз томонидан дастлабки ўрганишлар олиб борилганда, М.И. “ҳаётий белгилар мавжуд бўлмаган ҳолат”да эди. Лекин, у билан бирга укаси ҳам оғир аҳволда шифохонага олиб келинди деган хабарлар ёлғон”!

“Билиб-билмай одамлар интернетда ҳамма нарсани ёзишмаса яхши бўларди. Чунки, 9 ёшли бола бувиси билан биргаликда шифохонага келганда соғлиги ёмонлашган (боланинг қайт қилгани айтилди), шу сабабдан бизнинг шифокорларимиз тезкор равишда унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишди, боланинг аҳволи ўрганилди ҳамда ҳозирда бола Вирусология институти шифохонасига ўтказилди” – деди, биз билан суҳбатда Шаҳар 1-сон клиник болалар шифохонаси бош врачи муовини Гавҳар Агзамходжаева.

М.И. вафотига дастлабки ўрганишларга кўра, номаълум заҳарланиш ҳолати сабаб бўлганлиги ҳам таъкидланди. Бунга эса суд тиббий-экспертиза ўрганишлардан сўнг аниқ киритади.

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 246-мактаб ўқувчиси М.А. (Шу тумандаги 15-мавзеда истиқомат қилган) Тошкент шаҳар Шаҳар 1-сон клиник болалар шифохонасига шифокорлар ёрдамида олиб келинаётганда вафот этганлиги хабар қилинган эди.

Шу ўринда биз ушбу кўнгилсиз фожеа сабаб марҳум қизалоқнинг оила аъзолари ва яқинларига, аввало унинг ота-онасига сабр тилаймиз ҳамда таҳририятимиз номидан таъзия изҳор қилиб, ҳамдардлик билдириб қоламиз.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: