БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторида ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлади

0

БМТ Хавфсизлик кенгаши 15 май куни Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилишини фаластинликлар ва исроилликлар ўртасида юз берган тўқнашувда ҳалок бўлганларнинг хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Бир дақиқалик сукут айни вақтда БМТ Хавфсизлик кенгашининг раиси ҳисобланган Польшанинг таклифи билан эълон қилинган.

Ғазо секторидаги намойишлар 14 май куни Исроил ташкил топганининг 70 йиллиги ва АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилиши кунида юз берган. Исроиллик ҳарбийлар намойиш қатнашчиларига қарата ўт очган.

Ғазо сектори чегарасида исроиллик ҳарбийлар билан юз берган тўқнашув оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 кишига етган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here