Гавайининг “жаҳаннами” тобора кучаймоқда

0

Килауэа вулқони сабаб Гавайида энг юқори хавф огоҳлантируви эълон қилинди.

АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, ҳозирда вулқон кулларидан иборат булутлар 3,700 метр баландликка кўтарилган. Кулларнинг чиқиб кетаётгани сабаб вулқондаги ёриқлар катталашмоқда. Бу исталган вақтда вулқон яна портлаши мумкин, дегани.

Аввалроқ Hawaii News Now портали Килауэа вулқонининг ғарбий тарафидаги фаоллик кучайгани, ўнлаб ёриқлардан 70 метр баландликка отилиб чиқаётган лава оқими аҳоли манзилгоҳи – Леилан Эстейтсгачага етиб келгани ҳақида хабар берганди. Маълум бўлишича ўнлаб хонадонлар лава остида қолган. Ҳудудда 10 минг аҳоли доимий яшаш жойидан кўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган кунларда Гавайи оролларида кузатилган сейсмик фаоллик туфайли сайёрамиздаги энг фаол вулқонлардан бири – Килауэа уйғонган эди.

 

manba: uza

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: