Иссиқ кунлар учун қулупнай ва сули ёрмасидан тайёрланилган смузи

0

Эрталаб нонуштага мазали егулик тайёрлаш учун кўпинча етарли вақт топмаймиз. Айнан шу сабаб ҳам, жуда тез тайёрланиладиган, ҳам мазали ҳам фойдали смузи ретсептини сиз азизларга тақдим қиламиз.

Сули парчалари қўшиб тайёрланилган бўтқаларни ёқтирмайдиган болажонларга албатта шу ичимликдан тайёрлаб беринг.

Тайёрланиладиган ичимликка тахминан 6 000 сўм сарфланади.*

*нархи манба чоп этилган вақтгагина мал қилади.

Қулупнайни яхшилаб ювиб, озроқ совуқ сувга ивитиб қўямиз.

Думчасини олиб ташлаб, ўзини блендер идишига соламиз.

Сўнг блендерга 5 ош қошиқ сули ёрмасини соламиз.

Блендерга кефир ва аслани солиб, ҳаммасини бирга эзамиз.

Агар ҳосил бўлган масса жуда қуюқ чиқса унда бироз сут қўшиш мумкин.

Смузини қадаҳларга уйиб, истеъмол қилишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: