Италянча угра тайёрлашни ўргатамиз

0

Керакли масаллиқлар: 500 г товуқ гўшти қиймаси, 400 г қуш уяси шаклидаги угра, 1,5-2 стакан шўрва ёки сув, 1 дона пиёз, 1 донадан сабзи ва булғор қалампири, ўсимлик ёғи, туз ва зираворлар.

Тайёрланиши:

1. Товуқ гўшти қиймасидан ёнғоқчалар ясанг.

2. Пиёз ва булғор қалампирини тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. Сабзини қирғичдан ўтказинг.

3. Кейин қиздирилган ўсимлик ёғида сабзавотларни қовуринг. Сув ёки шўрванинг ярмини солинг.

4. Зираворларни ҳам қўшиб, паст оловда қайнатинг.

5. Энди уграларни жойланг-да, қолган суюқликни қуйинг. Ва устидан қиймали ёнғоқларни териб, қопқоғини ёпиб, паст оловда 25 дақиқага димланг.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: