КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

 

Дўконга келишган бир қиз кирди. Сотувчи ёш, лекин шилқимроқ эди. Қиз ундан сўради:

— Манави мато қанча туради?

— Бир метри битта бўса.

— Шунақами? Унда саккиз метр беринг!

Сотувчи оғзи қулоғига етиб шоша-пиша матодан 8 метр ўлчади-да, қизга узатди. Қараса, қиз аста чиқиб кетмоқчи. Сотувчи йўлини тўсиб деди:

— Бўсалар-чи, бўсалар?

Қиз лаб бурганча жавоб қилди:

— Ҳақини 80 ёшли бувим бор, ўша тўлайди.

 

 

* * *

 

 

Олти ёшли болани касалхонага олиб келишди. Дўхтир ундан сўради:

— Хўш, той бола, сени нима безовта қиляпти?

— Мени ҳеч нарса безовта қилмаяпти. Бобомни безовта қиляпти.

— Бобонгни нима безовта қиляпти?

— Қўл соатини ютиб юборганим безовта қиляпти.

 

 

* * *

 

 

Эркак дўстидан сўради:

— Ишхонангда бошлиқ бўлмаса, ишлаш қийинлашадими?

— Жудаям. Ҳатто, сигарет чекиш учун ташқарига чиқмайман.

— Нега?

— Чиқсам, уйга кетиб қолишдан қўрқаман.

 

 

* * *

 

 

Хотин эридан сўради:

— Ўтган йили онамга туғилган кунида курси совға қилгандингиз. Бу йил нима ҳадя қиласиз?

— Бу йил ўша курсига ток улаб бераман.

 

 

* * *

 

 

Эркак «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилиб деди:

— Илтимос, эрта-индин менинг уйим олдидан ўтсангиз, ҳовлига бир дақиқага кириб ўтинг, илтимос!

— Нима бўлди ўзи?

— Хотиним жағини синдириб олибди. Гапира олмаяпти.

 

 

* * *

 

 

Врач эркакни текширувдан ўтказгач, хотинини секин йўлакка бошлаб чиқди-да, деди:

— Биласизми, эрингиз негадир менга ёқмаяпти.

— Менгаям ёқмайди, дўхтир. Лекин нима қилай, яшшамагурни болалари яхши кўради-да!

 

 

* * *

 

 

Эркак дўстига деди:

— Дўстим, ташвишларингга, қайғуларингга шерикман!

— Тушунмадим. Менда қайғу, ташвиш йўқ.

— Бўлади.

— Нега?

— Хотиним тилла узук сотиб олди.

— Сотиб олган бўлса, менга нима алоқаси бор?

— Эртага сеникига меҳмонга бориб ўша узугини хотинингга кўз-кўз қилмоқчи.

 

 

* * *

 

 

Босқинчи супермаркетга бостириб кириб, сотувчига бақирди:

— Қани, пулларни пакетга жойла!

Сотувчи қўлига пакет олди-да, босқинчига деди:

— Кечирасиз-у, бизда бир дона пакет 1000 сўм туради!

— Эҳ, ярамас!.. Бўпти, ма, ўзимнинг пакетимга жойлайқол пулларни!

 

 

* * *

 

 

Бойвучча хусусий детектив ёллаб деди:

— Эримни кузатасан! Тағин у дон олишиб юрган аёлниям кузат-чи, у мараз эримнинг нимасига учдийкин ўзи?!.

 

 

* * *

 

 

Мария Шарапова Серена Уильямсга қўнғироқ қилиб деди:

— Қизли бўлибсан, табриклайман! Қизалоқнинг онаси ким?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here