Марадона президент бўлди (фото)

0

Аргентина терма жамоасининг собиқ мураббийи Диего Марадона Брестнинг “Динамо” клубига президент бўлди.

“Динамо” Брест жамоаси билан шартнома имзоладим ва клуб президенти бўлдим. Менга бўлган ишончингиз учун раҳмат”, – дейди Марадона.

“Динамо” клубининг маълумотига кўра, Марадона билан 3 йиллик шартнома имзоланган.

“Диего Марадона жамоанинг стратегик ривожланишига ва жамоанинг шаклланишига, ёшлар акедемиясига маъсул бўлади. У янги лавозимига Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатидан сўнг киришади”, – деб ёзади жамоа матбуот хизмати.