Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи бошланди (видео)

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга боргани тўғрисида хабар берган эдик.

Давлатимиз раҳбарини «Эндрюс» аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олган. Қуйидаги видеода Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросимидан видеони томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, президентимиз 17 май куни АҚШ Давлат котиби, мудофаа вазири, конгрессменлар ва сенаторлар, Жаҳон банки президенти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.