ҚУЛЛИККА МАҲКУМ ҚИЗЛАР… (ёхуд Америкада иймонидан айрилган руҳонийлар ёш қизларни қулликда асрашда айбланди)

0

 

Американинг Огайо штатидаги черковлардан бирининг руҳонийси, 38 ёшли қора танли Кеннет Батлер ҳақиқатан вояга етмаган қизларни қулликка маҳкум этгани, улар билан узоқ вақт жинсий муносабат юритиб келганини тан олди.

Руҳоний 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳукм шу йил сентябр ойида эълон қилиниши мўлжаллаб қўйилди.

Аслида ушбу жиноятни Батлернинг бир ўзи содир этмаган. Унга яна икки руҳоний — Энтони Хейнс ва Корделл Женкинслар шериклик қилишган. Улар биргаликда 2014 йилдан икки 16 ёшли қизни ўз «тарбия»сига олган. Кейин эса қизларни жинсий муносабатларга мажбуран жалб этишган. Қизлар бировга гуллаб қўймаслиги учун уларга пул беришган. Кўчага чиқиш, шаҳар айланиш, дугоналари билан гаплашиш қизларга тақиқлаб қўйилган.

Бундан ташқари, руҳоний номини булғаган жирканч жиноятчилар ҳар бир жинсий муносабатни видеотасмага тушириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб уччала жиноятчи ҳам айбини бўйнига олмади. Аммо орадан қисқа вақт ўтгач, уларни тўтидек сайрата олишди.

New York Post

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: