Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида яна келишмовчиликлар юзага келди…

0

 

Бунга Америка ҳамда Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳарбий ўқув машғулотлари ташкил этгани сабаб бўлди. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин жанублик ҳамкасби билан 16 майда бўлиб ўтиши кутилган учрашувни бекор қилди. Бундан ташқари, Шимолий Корея Америка билан биргаликда саммит ташкил этиш ҳақидаги режани ҳам йўққа чиқарди.

Ким Чен Ин 2018 йил 16 майида жанублик ҳамкасби билан олий даражада учрашув ташкил этиб, бу жараёнда икки давлат орасидаги муносабатларни яхшилаш, қон-қардошлар бемалол учрашиб, муносабат юритиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга аҳд қилганди. Бахтга қарши, бу режалар барбод бўлишига яна Америка ўз ҳиссасини қўшиб турибди.

АҚШ ва Жанубий Кореянинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машғулотларида 2000 нафар ҳарбий иштирок этмоқда.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: