Тошкент вилоятида топилган мўй Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)га тегишлилиги ўрганилмоқда (видео)

0

Тошкент вилояти Пискент туманида Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)га тегишли деб тахмин қилинётган топилма аниқланди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилояти Пискент тумани Ҳаким Полвонов номидаги жамоа хўжалигида яшовчи Қўйдинисо Қуронова хонадонида тўрт авлоддан бери Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг муборак мўйи сақланиб келинмоқда. Бу ҳақда «Дунё бўйлаб» телеканали ходимларининг Пискент туманидаги тасвирга олиш ишлари вақтида маълум бўлган.
Пайғамбарнинг мўйи кичкина шиша идишдаги сувда сақланиб келган.

«Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га тегишли бўлган буюмлар, уй анжомлари ҳозирги кунда дунёнинг саноқли давлатларидагина сақланади. Мўйи муборак Ориф акага бобосининг акасидан мерос. У тўртинчи авлод вакили ҳисобланади», — дейди Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур.

Ҳозирда диний идора мутахассислари томонидан ушбу топилманинг Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)га тегишлилиги ўрганилмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here