Владимир Жириновский Россия Давлат Думасидаги қайси депутатнинг уйида ити бўлса, Думадан ҳайдашни таклиф қилмоқда…

0

 

Россиядаги либарал-демократлар партияси етакчиси Владимир Жириновский биринчи навбатда ўз партиясидагиларни «элак»дан ўтказди. Хайрият, партиядошларининг биронтаси уйида ит боқмас экан. Энди навбат бошқа фракциялар номидан Дума депутатлигига сайланганларга етди. Жириновскийнинг айтишича, ит одамзоднинг душмани. Бу фикрининг исботи сифатида кейинги йилларда эгасини талаб ташлаётган жониворларни мисол қилиб келтирди.

— Давлат миқёсида, — деди Жириновский. — Ит боққанларга қарши қонун қабул қилиниши лозим. Айниқса, қопоғон ит боқувчилар худди ўша қонун асосида ишдан, лавозимидан четлатилсин, моддий жазога тортилсин. Афсуски, бу қонун ҳамон ортга суриб келинмоқда. Ҳойнаҳой, қонун қабул қилувчи дўстларимизнинг ўзи итларни севса керак…

mirnov. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here