ХУДОСИЗ ОТА… (ёхуд Испанияда яшовчи эркак ёвуз руҳларни ҳайдаш баҳонаси билан ўз қизининг номусини поймол қилиб келди…)

0

 

Айни вақтда Испания полицияси Хавьер исмли бу жирканч ва худо қарғаган эркакни, у билан бирга хотинини қамоққа олган. Маълум бўлишича, эркак ўзининг 15 ёшли қизи ва қизнинг икки дугонаси билан анча вақтдан бери жинсий муносабат юритиб келган. Айтишича, бу ишга қизи ва икки дугонанинг ичига ўрнашиб олган ёвуз руҳларни ҳайдаш учун қўл урибди. Ачинарлиси, шу жирканч ишни амалга оширишда аввалдан хотини иккови режа тузиб олишган. Ҳар гал Барселона яқинидаги оила деб аталмиш дўзахиларга тегишли уйда муносабатлар якун топиб, қизлар ташқарига чиққач, хотини улардан ҳол сўрашга ҳам жазм эта билган.

Полициячиларнинг гапига кўра, эркак ва хотини «Ордене Одина» деб аталган қандайдир бекитиқча диний ташкилотга аъзо бўлган. Худди ўша ташкилотда эр-хотинга қизи ҳамда икки дугонасини жинсий муносабатларга жалб этиш масаласида топшириқ берилибди. Акс ҳолда уларнинг икковини ҳам қарғаб юборишга сўз беришибди.

Прокурорлар суддан эркакка 45, хотинига эса 9 йиллик қамоқ жазоси белгиланишини талаб қилишмоқчи.

Суд жараёни бир неча кундан сўнг бошланиши белгилаб қўйилган.

Бундай одамбашара маҳлуқларнинг жазосини Яратганнинг ўзи беради иншооллоҳ!

BBC News

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here