Бугун Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ғазо секторидаги «ХАМАС» ташкилоти ҳарбий объектларига авиазарбалар йўллади…

0

 

Жуҳудларнинг гапига қараганда, Исроил қирувчи самолётлари Ғазо секторидаги «ХАМАС» (Исроил ва Америка тарафи бу ташкилотни ҳануз террор ташкилоти сифатида қоралайди. Ваҳоланки, Фаластин ҳукумати Исроил тарафидан амалга оширилаётган босқинларни томоша қилишдан нарига ўтмаётган бир вақтда Фаластинни худди шу «ХАМАС» ташкилоти ҳимоя қиляпти) ташкилоти тарафидан амалга оширилган ҳужумларга жавоб қайтарилган. Қирувчи самолётлар Исроил террор ташкилоти деб атаган ушбу ташкилотнинг бир нечта ҳарбий объектларини бомбардимон қилган. Бомбалар ташкилотнинг қурол ишлаб чиқариш заводига ҳам бориб тушган. Ташкилот ҳарбийлари жавоб зарбасини Исроилнинг Сдерот шаҳрига нисбатан пулемётлар ёрдамида амалга оширишди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 14 мартида Ғазо секторида фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида янги тўқнашувлар юзага келди. Бунга Американинг Исроилдаги элчихонаси Тель-Авивдан Иерусалимга кўчирилиши сабаб бўлган. Ўша куннинг ўзида 70 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. 2, 5 мингдан кўпроқ одам турли даражада жароҳат олди.

Исроилнинг фаластинликларга қарши амалга ошираётган ҳужумларини Туркия президенти Эрдўған ҳам кескин қоралади. У Ғазо сектори ва яна дунёнинг бошқа бурчакларида давом этаётган қонли урушларни Бирлашган миллатлар ташкилоти тўхтатишга ожиз қолаётгани, бу халқаро ташкилот фаолиятини тўхтатиш мақсадга мувофиқлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Вести. ру

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: