Гавай оролларидаги «Килауэ» вулқони уйғонди. У портласа, Гавай оролларини ер билан яксон қиларкан…

0

 

Ҳа, бугунги кунда вулқон уйғониши натижасида қайноқ лава (кучли босим остида эриган тош) тўппа-тўғри океанга оқиб тушмоқда. Бу ҳудудда вулқон уйғониши туфайли кислотали ёмғирлар ҳам ёғиб ўтишга улгурди. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, вулқон портлагач, Гавай оролларидан асар ҳам қолмаслиги, орол ер билан яксон бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Вулқоннинг фаоллаша бориши оқибатида ҳозирнинг ўзида оролдаги минглаб уйлар вайронага айланди. Автомобил йўллари яроқсиз ҳолатга келди. Лаванинг совиган ҳолатдагисидан уч қаватли бино баландлигида деворлар ҳосил бўлди.

Бу ҳудудни тарк этаётган аҳоли вакиллари фақат вертолётлардагина хавфсиз жойларга етиб олишмоқда. Чунки йўлларни лава бекитиб қўйган. Вулқон уйғонишидан ҳосил бўлган аччиқ тутун нафас олишга жиддий халал бермоқда. Албатта, бу бошланиши холос. Бахтга қарши, олдинда ҳали бу вулқоннинг портлаш эҳтимоли ҳам ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

vladtime. ru

Николай Офицеров

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси