Исроил қирувчи самолётлари яна Сурия ҳудудида авиазарбалар сериясини амалга оширишга уринди. Аммо Россия самолётлари бу амални адо этишга қўймади…

0

 

Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Исроил армиясига тегишли қирувчи самолётлар Ливан орқали Сурия ичкарисига ўтиб, ё Эрон ҳарбий объектлари, ё Сурия ҳукумат армиясига нисбатан авиазарбалар йўллаш ҳаракатига тушганди. Бироқ ҳали Сурия ҳудудига кирмай самолётлар Россияга тегишли Су-30 қирувчи самолётларига тўқнаш келишди ва шу заҳоти ортга қайтишга мажбур бўлишди. Исроил мудофаа вазирлиги зудлик билан ушбу операцияни тўхтатишга мажбур бўлди. Улар башарти Россия қирувчи самолётлари истагига қарши иш тутилса, оқибати нима билан тугашини англаб етишганди.

avia. pro