Наҳотки? «Виа Мароканд»нинг «Ўзбекконцерт» томонидан бачкана деб топилган клипи Zo‘r TV’да намойиш этилмоқда

1

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг қўшиқлар ва уларга ишланган видео клиплар савиясини баҳолаш бўйича бадиий кенгаши йиғилишида «Виа Мароканд» гуруҳининг «Турист» деб номланган видео клипини кўриб чиққан эди. Бу ҳақда «Дарё» нашри маълум қилди.

Бадиий кенгаш йиғилишида «Турист» қўшиғининг матни мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар асосида эканлиги ва клип кадрлари тушунарсиз ҳолатлар мавжудлиги кузатиш мумкинлиги таъкидланганди.

Бундан ташқари, қўшиқ сўзларида «Рам па папам тара тира тира там» сўзлари шеърият талабларига жавоб бермаганлиги туфайли рад этилиб, хонандалар қўшиқ сўзларини шоирлар билан қайта тўғирлаб, қайта топшириши мумкинлиги тавсия этилган эди.

«Ўзбекконцерт» томонидан «қўшиқ сўзларини шоирлар билан қайта тўғирлаб, қайта топшириши мумкинлиги тавсия этилган», «Турист» видео клипи Zo‘r TV телеканалида намойиш этилмоқда.

Маълумот учун, «Виа Мароканд» гуруҳи продюсери, актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов Zo‘r TV телеканалидаги бир қатор кўрсатувларга бошловчилик қилади.

1 ТА ФИКР

  1. Демак «Ўзбекконцерт», Бадиий кенгаш «Зўр» ТВ олдида 0, бўлмаса эфирга узатилармиди бу клип. Менимча бу каналга «яшил чироқ» гуриллаб ёниб турибди. Чунки каттакони ЖАХОНГИР Позилжонов. Ҳафа бўлманглар-у. Ҳамманинг ўз фикри бўлади. Масалан менинг фикримни баён этишга хаққим бор. Мен ЖАВЛОН ШОДМОНОВНИ на артист, на продюсер, на бошловчи ва на режиссер ўрнида кўраман. Кўринишини кўрсангиз кўчадаги шаталоқ отиб юрадиган болаларга ўхшайди. Овозиям ғалати. Минғир-минғирмией.Жахонгир Позилжоновдан баттар бачкана қилиқлари жуда кўп. Юзи артистгаям ўхшамайдидееее.

Comments are closed.