Олимларнинг тадқиқотлари гилос инсоннинг янада гўзал бўлиши, узоқ умр кўришига асосий сабабчилардан бири эканини амалда исботлади…

0

 

Ҳа, лаборатория текширувлари натижасида бу худо берган неъматнинг жуда кўплаб фойдали хусусиятлари борлиги аниқланди. Биринчидан, гилос, айниқса, қора гилос таркибида «В1», «В2» витаминлари мавжуд. Бу тери хасталиклари, жумладан, ҳуснбузар, экзема, псориазни бартараф этишда жуда қўл келади. Қолаверса, витаминлар тирноқлар, соч, тери мустаҳкамлигини таъминлайди.

Гилос таркибидаги «А» витамини эса тиш, суякларни мустаҳкамлаб, инсоннинг кўриш имкониятларини кенгайтиради.

Гилосда антиоксидантлар сероблиги организм қаришини сезиларли даражада секинлаштирали. Доимий равишда, меъёрида гилос истеъмол қилган одамнинг юрак тизими бақувват бўлади. Томирларда қон айланиши яхшиланади. Айнан қора гилос гипертонияга қарши кескин курашиб, қон босимини пасайтиради. Гилосдаги антоцианлар бўлса, майда қон томирларни мустаҳкамлайди.

Гилос ошқозон учун ҳам фойдадан холи эмас. У модда алмашинувини яхшилаб, овқат ҳазм бўлишида катта ёрдам беради. Ич қотишга қарши курашда ҳам гилосдан ўтадигани йўқ. Шунинг учун олимлар гилосни овқатлангандан кейин камида ярим соат ўтгач, истеъмол қилишни маслаҳат беради. Бу қоидага амал қилмаслик оқибатда ичкетарга, яъни, диареяга йўлиқтириши мумкин.

Мутахассислар қандли диабет билан оғриганларга гилос ейишни маслаҳат беришмайди. Негаки, гилос истеъмоли натижасида қондаги қанд миқдори ошиши кузатилади. Бу хаста одамнинг аҳволини оғирлаштириши эҳтимолдан холи эмас. Бундан ташқари, ошқозонида гастрит, яраси борлар ҳам гилос истеъмол қилмаганлари маъқул.

hronika. info

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: