«Реал» Неймардан воз кечиб, эътиборини «ПСЖ»нинг бошқа футболчисига қаратди

0

«Реал» клуби Неймар вариантидан воз кечди ва «Пари Сен-Жермен»нинг бошқа ҳужумчисига ўз эътиборини қаратди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport.es веб-сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, «Қироллик клуби» Килиан Мбаппени қўлга киритиш ҳақида ўйлай бошлаган. Ёш франциялик футболчи мадридликларнинг бош мақсадига айланди. Нашрнинг ёзишича, Неймарнинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги доимий гап-сўзлар «қаймоқранглилар» раҳбариятининг махсус режаси бўлиб, бу орқали улар асл ҳақиқатни бекитишга уринишмоқда.

«Реал» раҳбариятининг тахминича, «ПСЖ» молиявий ҳалол ўйин қоидаси туфайли 19 ёшли футболчини сотишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, парижликларнинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмери баёнот бериб, Мбаппе ўтган йилнинг ёзида «Барселона» ёки «Реал»га ўтишни истагани ҳақида маълумот берганди.

2017/18 йилги мавсумда Килиан Мбаппе барча мусобақалар доирасида 46та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 16та голга ассистентлик қилди.

 

Манба: stadion.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here