Шавкат Мирзиёев Вашингтондаги санъат галереясини кўздан кечирди

0

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида Вашингтондаги Артур Саклер галареясида ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси очилган эди. Давлат раҳбари мазкур кўргазма билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизматихабар бермоқда.

Ушбу галерея Шарқ санъати мухлиси бўлган Артур Саклер томонидан ташкил этилган. Бу ерда Шарқ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари санъати намуналари намойиш этиб келинади.

Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Гарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев музейнинг Марказий Осиё бўлимидаги миниатюра ва қўлёзмаларни кўздан кечирди, ўзбек амалий санъати буюмлари тарихи билан қизиқди.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here