Сурияда ИШИДнинг асосий тарғиботчиси йўқ қилинди

0

ИШИДнинг Суриядаги асосий тарғиботчиси Ироқ ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести Кавказа»га асосланиб daryo.uz хабар берди.

Ироқ ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриядаги ИШИД етакчиларининг учрашиш жойига қаратилган зарбалари оқибатида Абу Бараа аш-Шами ҳалок бўлган. Аш-Шами Сурияда ИШИД тарғиботчиларининг етакчиси эди. Террорчи, шунингдек, ўлдириш ва қийноқлар акс этган видеоматериалларни тайёрлаш билан ҳам шуғулланган.

Абу Бараа аш-Шамининг ўлимидан кейин «жангариларнинг ахборот тизими барбод бўлди», — дея «РИА Новости»изоҳ бермоқда.

Аввалроқ, Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИД террорчиларининг Суриядаги марраларига зарба берганини маълум қилган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: