Тожикистонлик икки аёлни одам савдоси билан шуғулланганликда айблашди…

0

 

Яқинда Тожикистон полициячилари Хатлон вилоятида яшовчи 49 ёшли аёлни қўлга олди. У Расмия исмли аёл ҳамроҳлигида одам савдоси билан шуғулланганлиги аниқланди.

Икки аёл Душанбеда истиқомат қилувчи 35 яшар исми-шарифи тергов манфаатларини ўйлаб маълум қилинмаган аёлни Дубайга жўнатиш, у ерда нуфузли ишга жойлаштириш ва мўмай даромад кўришига ваъда беришган ва ишончига киришган. Душанбелик аёл уларнинг лафзига ишонган ва Дубайга жўнаб кетган. Бахтга қарши Дубайда унга айтишганки, жўнатган аёлларнинг улардан катта миқдорда қарзи бор, шу сабабли фоҳишалик билан шуғулланиб, қарзларни узиши керак бўлади. Шу ўринда аёлга ойлик маоши 5 минг доллардан иборат бўлишини ҳам қистириб ўтишди. Шундай қилиб душанбелик аёл бир йўлини топган-у, полицияга шикоят қилган. Дубай полицияси Тожикистондаги ҳамкасблар билан боғланиб, вазиятни тушунтирган.

Икки фирибгар аёл қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан Тожикистон бош прокуратураси жиноий иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

sputnik-tj. com