Ўзбекистонда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши мумкин

0

«Менинг фикрим» порталига автомобилнинг орқа ойналарини 70 фоиз қорайтиришга рухсат бериш таклиф этилган мурожаат келиб тушди.

Муаллиф буни Ўзбекистон иқлими иссиқ эканлиги, пардалар ҳам ман этилгани сабабли орқа ўриндаги болалар жазирама ва офтоб уришидан азият чекиши мумкинлиги билан изоҳлаган.

Шунингдек, хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш учун автомобилнинг олди ойнасини пулли асосда қорайтиришга рухсат бериш ва бундай машиналарни ички ишлар органларида рўйхатга қўйиш таклиф этилган.

 

manba: asr.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: