Ўзбекистонда сел оқими сабаб 5 киши вафот этди

0

Кучли ёмғир натижасида сел оқими юзага келганлиги ҳамда бунинг натижасида аҳолининг кўплаб талофат кўириши билан бирга беш кишининг ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда.

Жорий йилнинг 16 май куни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, шу куни соат 06:30да Чироқчи тумани “Mирзатўқ” МФЙ, “Сариққамиш” қишлоғида кучли ёмғир натижасида сел оқими юзага келган. Фавқулодда вазият натижасида 5 нафар киши ҳалок бўлган.