Хорвард университети олимлари балиқ истеъмоли инсонни инфарктга учрашдан асрашини аниқлашди…

0

 

Албатта, бу кўпроқ ҳали инфарктга учрамаган, бу хасталик нелигини билмаганларга тааллуқли десак муболаға бўлмайди. Хасталикка учраб улгурган одам эса балиқ еса ҳам, емаса ҳам барибир даволанишга, тез-тез юрак хуружидан безовталанишга маҳкум.

Хуллас, ҳафтасига ўртача икки маротаба балиқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки табиатнинг бу мўъжизаси таркибида «Омега-3» деб номланган мой кислотаси бор. Худди шу нарса юракни бақувватлаштиради, қон томирларни тозалаб юрак ва мияга қон етарли даражада етиб боришини таъминлайди. Қолаверса, балиқ таркибида мавжуд бўлган фосфор кўриш қобилиятимизни ҳам юқори даражага олиб чиқади. Хорвард университети олимларидан бири Эрик Римм ҳамкасблар билан биргаликда ўтказган тадқиқотлар давомида юқоридаги фикрлар тўғрилигига амин бўлди.

Балиқ қон босимини туширишда ҳам тенгсиз ҳисобланади. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Аммо олимлар балиқ ҳақида гап кетганда, акула, кит кабиларнинг гўштини емасликка чақиради. Сабаби, улар организмида симоб моддаси керагидан ортиқни ташкил этади. Худди шу модда омега-3 мой кислотаси таъсирини кесади. Тўғри, оддий балиқ таркибида ҳам симоб бор. Шу сабабли олимлар бу маҳсулотни ҳафтасига икки марта меъёрий миқдорда истеъмол қилиш кифоя эканини алоҳида уқтиришмоқда.

РИА Новости