ФВВ яна сел хавфи ҳақида хабар берди

1

2018 йилнинг 18 май кунидан 22 май кунигача Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабарида айтилади.

Қайд этилишича, об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилади, айрим жойларида ёмғир кучли ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 «Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз», – дейилади хабарда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.