Қаҳрамон Асланов. Ушалмаган «МЕҲМОНДОРЧИЛИК»

0

Хаёл бирла ичса рўзадор зот сув,
Рўзаси бузилмас. Не даркор қўрқув?
Аллоҳ меҳмон қилган бўларкан уни
Ёш тўкмоқ керакмас беҳуда дув-дув.

Билмайгина энди ичмоқчийдим сув,
Қўшилмоқчи бўлиб меҳмон элинга.
Рўзадорсиз дея эслатиб бир қув,
Меҳмондорчиликнинг тепди белига. )