“Реал”га қайси футболчи керак?

0

Айни дамда кўпчиликнинг диққат марказида “Реал”нинг трансфер мақсадлари турибди. Боиси бу мавсумда “қироллик клуби”нинг ўйинида кескин пасайиш кузатилди, ҳатто Европа Чемпионлар лигаси финалига чиққани ҳам “Реал”нинг ўйини сусайганини инкор эта олмайди. Шу боис кўпчиликни Мадрид жамоаси ёзда кимни харид қиларкин, деган савол ўйлантираётгани табиий.

БИРИНЧИ ВАРИАНТ — САЛОҲ

Шак-шубҳасиз, “Ливерпуль” ҳужумчиси жуда иқтидорли. Дриблинги жойида, зарбалари ҳам заргарона. Бундай футболчи “Реал”да бемалол ўйнаб кета олади. Аммо бир жиҳатни таъкидлаш керакки, Салоҳ — қанот ҳужумчиси. Агар у “Реал”га ўтадиган бўлса, Зиданнинг асосий муаммоси муаммолигича қолаверади — жамоага марказий ҳужумчи керак. Эҳтимол, бунда франциялик мутахассис Криштиану Роналдунинг орзусини рўёбга чиқариши мумкин, яъни португалиялик ҳужумчини марказга қўйиб, икки қанотга Салоҳ ва Асенсиони ўйнатиш варианти ҳам бор унда. Аммо айни дамда Роналдунинг марказий ҳужумда қанчалик муваффақиятли ўйнай олиши ҳам топишмоқдек гап. Чунки унинг жисмоний имкониятлари айни дамда панд бериб қўйиши мумкин. Ахир марказий ҳужум чизиғи ҳам осон эмас, рақибларнинг тезкор ҳимоячиларини ортда қолдириш мушкул иш. Роналдунинг бир устун томони бор — бош билан ҳаракат қилиш. Аммо ҳар доим ҳам бунга имкон бўлавермайди. Шу боис Зидан таваккал қилмаса керак.

Қолаверса, “қизиллар” Муҳаммад Салоҳ учун жуда кўп пул сўрашяпти, талаблари ҳам катта. Сўнгги хабарларга кўра, “Ливерпуль” мисрлик футболчи учун “Реал”нинг 4 нафар футболчиси — Кейлор Навас, Дани Себальос, Лукас Васкес ва Марко Асенсиоларни сўраган. Ваҳоланки, Асенсио учун “ПСЖ” “Реал”га 150 млн евро таклиф қилганди. Салоҳнинг нархи эса 200 млн еврога тенг. Хуллас, “Реал” юқоридаги футболчилар ёки умуман жуда катта талаб эвазига Салоҳни харид қилгандан кўра давоми
Манба: aniq.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: