САРАТОННИ ДАВОЛАШНИНГ ЯНГИ УСУЛИ…

0

 

Лозанна федерал политехника мактаби мутахассислари саратон хасталигига қарши фаол кураша олувчи «PRDX1» ва «MTH1» ферментларини аниқлашди. Улар организмдаги саратон тўқималарини ўлдириш учун хизмат қиларкан.

Олимларнинг айтишича, хромосомаларда ДНК тўқималари мавжуд. Хромосомаларнинг бир учида эса теломер деб аталувчи ҳимоя воситалари бор. Одам организми қариши натижасида теломерлар ҳажми ҳам қисқара боради. Уларни тўлиқ янгилаш ёки илгариги ҳолатига қайтариш учун айни юқорида тилга олинган ферментлардан фойдаланиш зарур. Саратон тўқималарида эса ферментатив теломеразалар деб аталувчи нарса борки, улар жуда фаол. Саратон тўқималарини худди ўшалар катта тезликда ривожлантира боради. Саратон тўқималари хромосомаларидаги теломерларни қисқартиришда ҳам ўшалар муҳим рол ўйнайди. Шунинг эвазига тўқималар ўлмайди, хасталик тобора ривожлана боради. Саратон тўқималаридаги ўша икки ферментни йўқ қилиш натижасида теломераза теломерларни қисқартириш имкониятидан маҳрум бўлди.

Мутахассислар янги топилмани яқин йиллар ичида клиник синовлардан ўтказа бошлашади.

The Deccan Chronicle

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: