ЎҚУВЧИНИНГ ЎЗЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИНИ КАМЕРА НАЗОРАТ ҚИЛАДИ…

0

 

Расмий маълумотларга кўра, Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги мактаблардан бирида синфхонага учта махсус камера ўрнатилди. Камера дарс давомида ўқувчиларни суратга олиб қайси ўқувчи дарсга қизиқиш билан ёндошаётгани, қай бири норози, дарсни хушламаётганини юз тузилишига асосланган ҳолда аниқлаб беради.

Ҳозирча камералар ўқувчилардаги эмоциянинг севинч, зерикиш, ҳаяжон, қайғу, жаҳл, ранжиш, қўрқув, хотиржамлик, бепарволик каби турларини аниқлаб бериш имконига эга. Умуман айтганда, камералар синфхонадаги ўқувчиларни эътиборли ва эътиборсизга ажратиб беради. Худди ўша синфдаги ўқувчилардан бирининг гапига қараганда, камералар сабаб деярли барча синфдошлари дарсларга янада эътиборли бўлишга ҳаракат қила бошлади.

N+1