«Islom.uz»: ҳар хил баҳоналар ўйлаб топиш ва рўза тутишга қўрқиш керак эмас

0

«Islom.uz» Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳақида мақола эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

Мана, барча мўмин-мусулмонлар кутиб турган муборак Рамазон ойи кириб келди. Бу рўза ойи биз учун муборак вақт, негаки бу ойда ибодат амалининг мукофоти бир неча баробар кўпайтирилади.

Бироқ мусулмонларда Рамазон ойига турли хил муносабат мавжуд. Бир хиллар учун Рамазон ойи Яратган Эгасига пухталик билан ва имкон кадар яхшироқ ибодат қилиш ойи бўлиб, унда Аллоҳнинг розилигига эришишга ҳаракат қилинади. Улар учун Рамазон ойи – муҳим, бебаҳо, ноёб ва муштоқ бўлиб кутилган ҳодисадир. Улар барча ҳаракат ва амаллар учун мукофот бир неча баробар берилишига ишонган ҳолда деярли ҳамма вақтини ибодатда ва савоб амалларни бажаришда ўтказади.

Бошқа хилдаги одамлар ҳам борки, улар Рамазонни бирмунча ғамгинлик билан «кутиб олади». Улар юраги сиқилиб, жавраб, ғингшиб рўзани ўтказади. Катта қийинчилик билан ейиш, ичишдан тийилади ва бошқа чекловларга риоя қилади. Шунингдек улар масжидга кечки ибодат, таровиҳ ва бошқа жамоа намозларига зўрға ўзларини судраб боради.  Шунга улар учун Рамазон ойи – чекловлар, муҳтожликлар ва қийинчиликлар ойидир.

Афсуслар бўлсинки, мусулмонларнинг яна бир тоифаси ҳам борки, улар Рамазон ойи билан умуман кўришишни хоҳламайди. Улар рўза тутишни, масжидга боришни, таровиҳда туриш ва бошқа ибодатларни қилишни хоҳламайди. Улар турли хил асоссиз далиллар билан ўзларини рўза тутиш фарзидан озод қилишга ҳаракат қилади. Айримлари ҳавонинг иссиқлиги ва куннинг узунлигига далил келтиради, айримлар эса гўёки рўза сабабли соғлиқлари ёмонлашганини баҳона қилиб ўзларини оқлашга ҳаракат қилади, айримлар узоқ вақт йиғган вазнни йўқотишдан қўрқишини тушунтиради…. шу каби асоссиз баҳоналарни яна кўплаб топиш мумкин. Қанча рўза тутмаганлар бўлса, шунча баҳона ҳам бор.

Аллоҳ таоло Ўзининг бандаларига ўзлари тоқат қилолмайдиган вазифага буюрмаган ва уларга ўзлари кўтара олмайдиган ишни юкламаган, муборак Қуръонда айтилганидек (келтирилганидек):

«Аллоҳ ҳеч қачон бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан» (Бақара сураси, 286-оят )

Шунинг учун турли хил асоссиз далиллар келтириш, турли хил баҳоналар ўйлаб топиш ва рўза тутишга қўрқиш керак эмас.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига Рамазон ойида рўза тутиш тўғрисида оят юборилганига бир минг тўрт юз йил бўлди ва шу вақтгача рўза инсонларга ҳеч қандай қўрқинчли нарса олиб келмаган.

Ака-укалар ва опа-сингиллар! Аллоҳ таолодан қўрқинглар, ўзингизни вақтингизни нисбатан қадрсиз муносабатда бўлманг, ўзингизни ҳаётингизни сизга фойда келтирмайдиган ишларга сарфламанг. Имкон борича Охират учун фойдали бўлган савоб ишларни қилишга ҳаракат қилинг айнан шу йўл билан сиз мусулмоннинг энг асосий мақсади бўлмиш Аллоҳ Таолонинг розилигига эришасиз.

Балким бу сизни охирги Рамазонингиздир, кечирилишингиз ва даражасини биздан сир тутган Аллоҳ таолонинг махсус мукофотини олишингиз мумкин бўлган охирги имкониятдир, Абу Ҳурайра (р.а.) келтирган ҳадиси шарифда айтилганидек:

«Инсон (Одам авлоди)нинг ҳар бир амали учун мукофоти ўнтага кўпайтирилади ва ҳаттоки етти юзга бориши мумкин. Аллоҳ таоло айтади: «Фақат рўза мукофоти бундан истисно, дарҳақиқат бу (амал) Мен учун ва Ўзим мукофотини бераман(негаки инсон Мен учун рўза тутади)» (Ибн Можа)

Рамазон ойи – Аллоҳ таолонинг Ўзининг бандаларига нисбатан олийҳиммат неъматларини намоён бўлишидир.

Бундан ўзингизни ҳаётингизда кескин бурилиш сифатида фойдаланинг, яхши томонга шаклланиш сифатида фойдаланинг, шармандалик гуноҳларидан юз ўгириб итоат ва ибодатга бурилинг, чунки шу мақсад учунгина биз яралганмиз.

Аллоҳ таоло Қуръонда айтган:

«Мен жин ва инсларни Ўзимга ибодат қилиш учун яратдим». (Зориёт сураси, 56)

Бизнинг солиҳ ўтмишдошларимиз Аллоҳ таолодан олти ой Рамазон ойини кутиб олиш имкониятини сўрашган, кейин эса беш ой Аллоҳ таолодан ўзларининг Рамазон ойида қилган савоб амалларини ва ибодатларини қабул қилишини сўрашган.

manba: islom.uz