Месси Гризманн ҳақида гапирди

0

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси “Атлетико” аъзоси Антуан Гризманн ҳозирда энг яхши футболчилардан бири эканлигини айтиб ўтди.

“Албатта, унинг ҳаракатлари менга ёқади. Гризманн ҳозирда дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланади.

Аниқ билмайман у билан “Барселона”нинг қандай боғлиқлиги бор, аммо Гризманнга ўхшаш футболчиларнинг жамоага келишидан фақат хурсанд бўлардим. Чунки у энг яхшилардан бири”, – дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Гризманн хизматларига жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.

 

manba: stadion.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: