Афғон чегарасида жойлашган қишлоқларда яшовчи туркманлар жангариларнинг ҳужумлари туфайли уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлмоқда…

0

 

Афғонистоннинг Қундуз вилояти депутати Саид Асадулла Саодатнинг гапига қараганда, ҳозирги вақтда Калайзал туманидаги 86 та қишлоқ дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» жангари каллакесарлар гуруҳи томонидан эгаллаб олинган. Илгари шу қишлоқларни ҳимоя қилган ҳукумат қўшинларини жангарилар сиқиб чиқаришган.

Жангарилар Қундуз вилояти ва Афғонистоннинг бошқа вилоятларидаги босқинларни апрел ойида бошлаган. Шундан бери жангарилар оёғи етган қишлоқларда яшаб келган этник туркманлар уйларини-ю, топган-тутганларигача ташлаб қочишдан бўлак чора топа олишмаяпти. Бунинг оқибатида туркманларнинг аксарияти қашшоқликка маҳкум бўлган. Афғонистон ҳукумати ва армия уларни моддий жиҳатдан таъминлаш, жангарилар ҳужумларидан, таъқибларидан ҳимоя этишга ожиз қолмоқда.

Расмий хабарларда айтиладики, шу кунларда Афғонистоннинг Турманистон билан чегара ҳудуд ҳисобланмиш Фарёб ва Жовузжон вилоятларидан ҳам жангарилар ҳамда мамлакат қўшинлари ўртасида қонли тўқнашувлар юзага келган. Хавфсизликка путур етгани сабабли Фарёб вилояти Давлатобод туманидаги туркманлар яшайдиган Гурайиш ҳамда Чоршанги қишлоқлари аҳолиси ҳам қочишга мажбур бўлган. Улар бугунги кунда ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан жуда оғир аҳволда қолиб кетган.

ca-news. org

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: