Ботир Парпиев яна бир лавозимни тарк этди

0

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 19 май куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ботир Парпиев Раҳматович ассоциация президентлигидан озод этилган. Таэквондо (WTF) ассоциацияси раҳбарлиги учун шу кунгача Ўзбекистон таэквондо (ITF) миллий ассоциацияси президенти лавозимида фаолият кўрсатиб келган Лазиз Сайдивалиевич Ҳасанов номзодини кўрсатди. Қизғин баҳс мунозаралардан сўнг Лазиз Ҳасанов номзоди қўллаб-қувватланди ва у Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.

Ўз навбатида янги раҳбар олдига маълум талаб ва вазифалар қўйилди. Жумладан, Лазиз Ҳасанов қисқа вақт ичида терма жамоаларга иқтидорли спортчилар етказиб бериш тизимини қайта кўриб чиқиши, мураббийлар малакасини оширишга эътиборни кучайтириши, Осиё ва Олимпия ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда ўзбекистонлик таэквондочиларнинг муваффақиятли иштирок этиши учун зарур чоралар кўриши керак бўлади. Шу тариқа, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси ўз ишини якунлади.