Донецкда бир йигит аёлларнинг номусини булғаш, кейин эса заҳарлаш билан шуғулланиб келган…

2

 

31 ёшли Степан В. исмли келиб чиқиши донецклик йигит аёллар билан танишиш, учрашиш, кўнглини олиш, нафсини қондиргач, кафега таклиф қилиш, спиртли ичимликка билдирмайгина антипсихотик дори қўшиб, «суюклиси»ни «сийла»ш билан шуғулланиб келган. Шубҳасиз, аёл дори таъсирида орадан қисқа вақт ўтгач, ерга юзтубан йиқилган. Степан эса дарҳол аёлнинг ёнидаги барча қимматбаҳо буюмларини олган-у, жуфтакни ростлайверган. Ҳозирга қадар Степаннинг «эътибори»га тушган аёллар уч нафарга етган. Шуларнинг икки нафари оламдан ўтиб улгурди. Худога айтгани бор экан, учинчи аёлнинг ҳаётини врачлар аранг сақлаб қолишди.

Донецк ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларининг расман хабар қилишича, Степан 31 га киргунча икки марта судланишга ҳам улгурган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Степан қилмишлари учун камида 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

2 ФИКРЛАР

  1. «Худога айтгани бор экан» жумласини ноўрин қўллагансиз…. ЎЙЛАБ КЎРИНГ!

  2. Togri, mangayam shu jumla eriw tuyuldi. Fahsh iw bn shugullangan holatida o’lib keti digan ayol, yana bilmadam..

Comments are closed.