Роналду Неймар келмаслигига ишора қилди

0

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансферлар чоғида «ПСЖ»дан Неймар Мадрид клубига келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди.

«Мадридда ҳамиша трансферлар ҳақида кўп гап бўлади. Мен 8 йилдан буён шу ердаман, ҳар сафар 50 футболчининг номини шу жамоа билан боғлашади, аммо якунда ҳеч ким келмайди.

Ўтган йил сентябрида «Реал»да кўп янги футболчилар бўлиши ҳақида айтишганди, аммо бу йилги Чемпионлар лигаси финалида яна ўша-ўша футболчилар ўйнайди», – дея Роналдунинг сўзларини келтирган Marcaга асосланиб tribuna.uz