КУНИГА БИТТАДАН ТУХУМ ЕНГ, ИНСУЛЬТГА УЧРАМАЙСИЗ!!!

0

 

Буюк британия ҳамда Хитой олимлари ўзаро ҳамкорликда тадқиқот ўтказиб, тухум истеъмолининг инсон организмига таъсири хусусида бир тўхтамга келишди. Маълум бўлдики, одам кунига биттадан тухум истеъмол қилса, юрак хасталиклари, жумладан, инсультга учраш хавфи ортга чекинаркан. Айниқса, инсультдан ўлим топиш хавфи 26 фоизга камаяркан.

Тадқиқотларда 18 ёшдан 80 ёшгача бўлган 400 нафар кўнгилли иштирок этди. Уларни уч йил давомида олимлар кузатишди ва шундан кейингина тадқиқотларга якун ясашди.

Белгилаб қўйилдики, тухум таркибидаги оқсил ва минераллар инсон организмини янада мустаҳкамлайди. Шунинг эвазига хавфли хасталиклар орттириб олиш хавфи камая боради.

Аммо олимлар яна бир нарсани алоҳида таъкидлашди. Тухумни кунига бир донадан ошириш асло тавсия этилмайди. Сабаби, меъёрдан ошса, бу маҳсулот одам организмида ортиқча ёғлар ҳосил бўлишини таъминлайди.

news-shine. com

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: