Қозоғистонда илк бор саратон хасталигини даволашда замонавий методикадан фойдаланишди…

0

 

Қозоғистондаги президент ишлари бошқарув маркази қошидаги тиббий марказ мутахассислари саратонга қарши курашда интраоперацион фотодинамик терапиядан фойдаланишди.

Аслида бу усул ўтган асрда ҳам машҳур эди. Лекин ундан фойдаланишга шошилишмаган ёки бу масалада жиддий муаммолар туғилган.

Олимларнинг айтишича, интраоперацион фотодинамик терапияси ёрдамида жарроҳлик амалиётисиз тўқималар даражасида саратон хасталиги ривожланиш жараёни тўхтатилиши мумкин. Бунинг учун бемор организмига махсус фотосенсибилизатор ускунаси жўнатилади. Бу ускуна саратон тўқималарига жойлашиб олиб, уларнинг ёруғликка нисбатан сезувчанлик даражасини оширади. Шундан кейин врач бемор организмидаги худди ўша саратон тўқималарига лазер нурини юборади. Лазер ёруғликка бардоши етмас аҳволга келган тўқималарни осонлик билан ўлдиради. Бу усул беморнинг қон томирлари орқали амалга оширилиб, асосан тери, оғиз бўшлиғи саратонини йўқ қилишда қўл келади. Эндоскопик усул ёрдамида эса нафас йўллари, ошқозон, ичаклар саратони даволанади.

newtimes. kz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: