Яна бир коллеж ўқувчиси қотилликка қўл урди

0

Бекобод шаҳрида коллеж талабаси қотиллик содир этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қайд этлишича, 2018 йил 23 май куни тунги соат 02:30ларда Бекобод шаҳар Енгил саноат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси А.А. ўзи билан муқаддам бир синфда ўқиган синфдоши Бекобод туманида истиқомат қилиб, Бекобод шаҳар Техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган Ш.Э.нинг уйига бориб, уни ҳақорат қилган.

Юзага келган ўзаро тортишув оқибатида Ш.Э. ошхона пичоғи билан А.А.нинг кўкрак қисмига беш маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда А.А. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ш.Э.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, белгиланган тартибда қўлга олинган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Xs.uz