Америка олимлари замонавий технологиянинг келажагидан башорат қилишди…

0

 

Ушбу башоратлар «Wired» журналида чоп этилган. Мақолада тиббиёт, савдо, интернет ва робот техникаси масаласидаги башоратларга кенг ўрин берилган.

Биринчи бўлимда хакерлар ҳужумига тўхталишган. Башоратларга қараганда, келгусида киберҳужумлар сони кескин кўпаяди. Хакерларнинг ўзбошимчаларча уюштирадиган ҳужумидан инфраструктура объектлари, йирик заводлар, тадбиркорлар ва оддий фуқаролар жиддий жабр кўра бошлайди.

Иккинчи бўлимда автоматлаштирилган дўконлар хусусида башорат қилишган. Мақола муаллифларининг гапига кўра, автоматлаштирилган дўконлар жуда тез суръатда тараққий эта боради. Одамлар ўзига зарур бўлган ҳар бир маҳсулотни арзимас дастурлар орқали буюртма асосида харид қила бошлайди. Маҳсулотларни эгасига етказиш билан эса роботлар шуғулланади.

Учинчи бўлим сунъий интеллект ва савдо масаласини ўзида мужассам этган. Айтишларича, сунъий интеллект ҳар бир одамнинг юзидан эмоциясини аниқлаб, нима истаётганини, унга шу тобда қандай дори ёки маҳсулот керак, аниқроғи, нима егиси келяпти-ю, қандай йўл тутса, хавф солиш арафасида турган хасталик ортга чекинишини олдиндан топади ва зарур маслаҳатлар, зарур бўлса, ёрдам беради.

Тўртинчи бўлимда тиббиёт ҳақида сўз боради. Олимларнинг ишонч билан таъкидлашига қараганда, бир неча йилдан сўнг врачлар ирсий хасталикларни бемор ДНК сини алмаштириш йўли билан муваффақиятли тарзда даволай бошлашади.

Бешинчи бўлимда айтиладики, узоқ масофага қатнайдиган машиналар ҳайдовчилари ўрнини роботлар эгаллайди. Бу ҳар тарафлама маблағни иқтисод қилишда асқотади.

lenta. ru