Бугунги жума мавъизаси мавзуси билан танишинг

0

Бугун юртимиз масжидларида имом-хатиблар “Ислом мўътадил дин” мавзусида мавъиза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилди.

“Ислом динини Аллоҳ таоло одамларга машаққат туғдирмайдиган осон ва енгил қилиб нозил қилгандир. Зеро, Қуръони каримнинг кўплаб оятларида ислом енгил дин экани, унда қийинчилик йўқ эканлиги атрофлича ёритилган.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди”, (“Бақара” сураси, 286-оят).

Динимиздаги барча ибодатлар бандаларнинг тоқат ва қодирликларига қараб буюрилади. Масалан, рўза ибодатини олсак, бир киши хасталиги кучайиши ёки соғайишининг кечикишидан қўрқса, сафарда юрган киши рўза тутишга қийналса, ҳомиладор ёки эмизикли аёл гўдагига зиён етишидан хавотирда бўлса, бундай кишилар ўша вақтда рўза тутмасликларига ижозат берилган. Улар рўза тутишга моне бўлган сабаблар кетганидан сўнг, қолдирган кунларининг қазосини тутиб берадилар. Табаррук ёшдаги отахон ва онахонлар умуман рўза тута олмасалар ҳар кунги рўза учун бир мискин таоми миқдорида фидя берадилар. Динимизда мана шундай тарзда бандаларнинг имкониятларига қараб уларга шароит яратиб берилган.

Яна бошқа бир оятда эса: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди”, (“Бақара” сураси, 185-оят), дейилади мавъиза матнида.

Шунинг мавъиза давомида рўзани бузувчи баъзи омиллар ҳақида суҳбатлашилади.

 

manba: azon.uz