КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

 

— Бокс ажойиб спорт тури! Мен бу спорт турининг орқасидан яхши пул топяпман.

— Сиз ҳам боксчимисиз?

— Йўқ, тиш дўхтириман.

 

 

* * *

 

 

Футбол фанатининг хотини деворга осилган футболчилар исми-шарифларига тўла қоғозга алам билан боқди-да, эрига деди:

— Бу даҳшат! Дунёдаги ҳамма футболчиларнинг исмларини ёддан биласиз-у, қачон тўйимиз бўлганлигини эслай олмайсиз.

— Нега эслай олмас эканман? Бизнинг терма жамоа Португалияликларга ютқазиб қўйган йили тўйимиз бўлган.

 

 

* * *

 

 

Эълон:

— Эр бир соатга сотилади. У дазмолингизни тузата олади, пардаларни осиб беради, ҳар қандай қулфни буза олади, башарангизни кўкартириб, маошини ичиб қўйиб, қўшни аёлникида тунашга ҳам уста!

 

 

* * *

 

 

Бир хорижлик эркак қаҳвахонага кирса, қоғозга ёзиб қўйишибди:

1. Қўй гўштидан кабоб.

2. Қўй гўштидан ўзбекча кабоб.

Эркак ошпаздан сўради:

— Қўй гўштидан ўзбекча кабоб деганини қандай тушунса бўлади?

— Бу кабоб дўппига солиб пиширилади.

 

 

* * *

 

 

— Ўғлим билиб қўй! Олманинг икки бўлаги тез-тез Загс бўлимида эмас, аксинча компот ичида учрашишади.

 

 

* * *

 

 

Дўкон эшиги тепасидаги эълондан:

— Ҳар бир «Ласетти» сотиб олган одамга совға сифатида бир шишадан лимонад тақдим этилади.

 

 

* * *

 

 

Эркак олтин балиқ тутиб олди. Балиқ деди:

— Учта тилагингни айт, бажо келтираман!

— Хотиним кўп бўлишини истайман!

— Бажарилди!

— Пулим кўп бўлишини истайман!

— Бош устига!

— Сени яна икки юз марта тутиб олишни истайман!

 

 

* * *

 

 

Маълум бўлишича, кечалари кўпчилик автомобиллар эгаларини йўқолиб қолди деб ўйлаб қўрқувдан баланд овозда ув тортишаркан.

 

 

* * *

 

 

Ҳарбий қисмга командир этиб тайинланган полковник саф тортган аскарлар билан танишаяпти. У ўзини меҳрибон, эркинлик тарафдори қилиб кўрсатиш мақсадида аскарлардан бирига яқин келиб деди:

— Бошингни баланд кўтар! Истасанг, мен билан қўл бериб сўрашишинг ҳам мумкин. Кейин отангга бориб шахсан полковник билан қўл бериб кўришганингни айтиб мақтанасан. Отанг ҳам бундай шарафга муяссар бўлганингдан хурсанд бўлса керак… Айтганча, отанг ким ўзи?

— Генерал.

 

 

* * *

 

 

Эркак дўстларидан бирига деди:

— Кеча Мўминжон билан роса олибмиз. Уни кўтариб уйига олиб бордим-да, хотини билиб қолмасин деб секингина каравотига ётқизиб қўйдим. Эртасига билсам, Мўмин уч кундан бери сафарда экан.

 

 

* * *

 

 

— Эшитдингми, Майсара туққанмиш!?

— Албатта эшитдим. Уйимнинг деразаси туғруқхонага қараган-ку!

 

 

* * *

 

 

— Алло, бу жиннихонами?

— Ҳа.

— Машинамни ўғирлаб кетишди. Ўғрини топишга ёрдам беринг!

— Сиз милицияга мурожаат этинг!

— Биласизми, машинам «Запорожец» эди. 1970 йилда ишлаб чиқарилган.

 

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади