Олимлар ўтказган навбатдаги тадқиқот гриппга қарши вакцина ва виагра саратон хасталигига қарши курашда ҳам аҳамиятли эканини аниқлаб берди…

0

 

Ҳақиқатан, тадқиқот давомида Оттава университети олимаси ва жарроҳ-онколог Ребекка Ауэр синовлар натижасида айнан гриппга қарши вакцина ҳамда виагра саратон метастазасига қарши курашда қўл келишига амин бўлди. Ушбу тадқиқот натижаларини олима «OncoImmunology» журналида чоп этган.

Бунинг учун олима виагра ҳамда гриппга қарши ишлатиладиган дорини бир-бирига аралаштирди. Кейин эса одамлардаги саратон хасталиги тўқималари кўчириб ўтказилган сичқонларда синовларни бошлади. Метастазлар пайдо бўлиши билан, сичқонлардаги саратон шишларининг ярмиси олиб ташланиб, сўнгра икки дори аралашмасини томир орқали юборилди. Қарангки, худди шу аралашма иммунитетнинг жони дили экан. Чунки аралашма сичқонлардаги саратон тўқималари сонини сезиларли даражада камайтира олди.

Энди олима янги дори аралашмасини клиник синовлардан ўтказади.

topnews. ru